Нью-Йоркдаги отишмада 5 киши яраланди

 Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманида уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида камида беш киши отиб ташланди, дея хабар беради маҳаллий полиция.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, ҳужумчи сешанба куни кечқурун автомобилдан тушиб, дўкон ёнида теннис ўйнаётган ёшларларга ўқ узган.

Тўрт киши маҳаллий касалхоналарга ётқизилган, қолган ярадорлар эса тиббий ёрдам олишдан бош тортишган.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, жароҳатланганларнинг аҳволи барқарор, улар тирик қолиши кутилмоқда.

Ҳужум қилган шахс воқеа жойидан машинаси билан қочган, полиция ҳануз қидирув олиб бормоқда.