Овқат тайёрлашда қўлқоп шарт

Москва савдо ва хизмат кўрсатиш департаменти бошлиғи Алексей Немерюкнинг айтишича, пойтахтдаги кафе ва ресторанлар ходимлари технологик ишларни бажаришда, масалан овқат ва ичимликлар тайёрлаш жараёнидагина қўлқоп тақишга мажбур бўладилар.

Жума куни Москва ҳокими Сергей Собянин шаҳардаги эпидемиологик вазиятнинг яхшиланиши муносабати билан жамоат транспортида ва жамоат ерларида қўлқоп тақишга оид буйруқни бекор қилган эди. Ниқоб тақиш эса мажбурийлигича қолмоқда.

Москвада жамоат жойлари ва транспортда ниқоб ва қўлқоп тақиш мажбурияти 2020 йилнинг 12 майидан бошлаб кучга кирган эди.