Пентагон: Афғонистонда камида 2000 ИШИД жангариси бор

АҚШ Қуролли Кучлари Марказий Қўмондонлиги қўмондони Кеннет Маккензи Афғонистонда ҳозирда камида 2000 ИШИД жангариси ҳаракат қилаётганини маълум қилди.

АҚШ кучлари 26 август куни ташкилотнинг Кобул аеропортига уюштирган ҳужумидан кейин Афғонистондаги ИШИДнинг жойларига ҳаво ҳужумлари уюштирди.

ИШИД ҳужуми натижасида 200 га яқин одам, жумладан 13 америкалик аскар ҳалок бўлди.

Операциядан сўнг АҚШ президенти Жо Байден Қўшма Штатлар портлаш учун жавобгарларни қаерда бўлишидан қатъи назар таъқиб қилишини ва улар жавоб беришини маълум қилди.