Пентагон америкалик дипломатларни Кобулдан эвакуация қилиш учун 3000 аскар юборади

АҚШ Мудофаа вазирлиги АҚШ дипломатик миссияси аъзоларини АҚШнинг Кобулдаги элчихонасидан олиб чиқилишини таъминлаш учун Афғонистонга қўшимча 3000 аскар юборишини маълум қилди.

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби қўшинларнинг биринчи партияси 24-48 соат ичида етиб боришини айтиб, АҚШ ҳарбийлари элчихона ходимларини ҳаво орқали Кобул аеропортига ўтказишини таъкидлади.

Вакилнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Вашингтонга ёрдам кўрсатгани учун Толибоннинг қасосидан қўрқиб, ўз мамлакатини тарк этмоқчи бўлган афғонларнинг иммиграцион виза талабномаларини кўриб чиқиш учун Қатарга 1000 кишини ўтказади.