Пентагон вакциналар ҳарбийлар учун мажбурий бўлишини эълон қилди

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин президентдан COVID-19 вакциналарини сентябрь ойининг ўрталарига қадар мажбурий қилинишини тасдиқлашни сўрамоқчи.

Остиннинг сўзларига кўра, у вакцинанинг сентябрь ўрталаригача ёки Озиқ-овқат ва дори-дармонларни назорат қилиш агентлигининг тўлиқ розилигидан кейин мажбурий қилинишига ҳаракат қилади. Ҳарбийлар учун вакциналар қабул қилиш агентлик назоратида ихтиёрий ҳисобланади. Президент бу қоидани бекор қилиш ва вакцинани ҳарбий ходимлар учун мажбурий қилиш ҳуқуқига эга.

Президент Байден ўз баёнотида Остиннинг қарорини “қаттиқ” қўллаб-қувватлашини айтди.

“Мен ҳарбийларимиз ўз ватандошларини хавфсиз сақлашга намуна кўрсатиб, пандемияга қарши курашда ёрдам беришда давом этаётганларидан фахрланаман”, – деди жаноб Байден.

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби душанба куни жаноб Байденнинг қўллаб-қувватлашини қадрлашини, аммо вакциналарнинг мажбурийлиги ҳозирча маъқулланламаганини айтди. Пентагон бунинг учун Президент розилигини олиш жараёнидан ўтиши керак.

Душанба ҳолатига кўра, ҳарбий фаол ходимларнинг камида 74 фоизи қисман ва 65 фоизи тўлиқ эмланган.