Видео ўйинларни тақиқлашнинг хитойча усули

Хитой миллий матбуот ва нашрлар бошқармаси душанба куни эълон қилган янги қоидаларга кўра, Хитойда 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга ҳафтасига атиги уч соатгача онлайн видео ўйинлар ўйнашга рухсат берилади.

Бу ҳаракат мамлакатнинг ўйин гигантлари – Tencent ва NetEase ларга янги зарба бўлди. Қарор инвесторларни қўрқитиб юборди ва Хитой технологиялари захираларининг миллиардлаб долларлик қиймати “осмонга учди”.

Янги қоидаларга кўра, Хитойда 18 ёшдан кичик бўлганларга жума кунидан якшанбагача кунига бир соат, 20:00 ва 21:00 оралиғида ва қонуний дам олиш кунларида видео ўйинлар ўйнашга рухсат берилади. Агентлик бу қоидаларни болаларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини ҳимоя қилиш усули сифатида ишлаб чиққан.

Қоидалар вояга етмаганларга онлайн ўйин хизматларини кўрсатадиган компанияларга тегишли бўлиб, уларнинг белгиланган вақтдан ташқарида болаларга хизмат кўрсатиш имкониятлари чекланади. Компанияларга, шунингдек, ҳақиқий исм-шарифлари билан рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишга рухсат берилмайди.