Халқаро Гонгконг докторлик грант дастури

Гонгконг шаҳрида жойлашган 8 та университет томонидан тақдим этилаётган халқаро докторлик илмий изланиш грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад таълим олишни истаган халқаро талабаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдир.

Грант фан, тиббиёт, муҳандислик ва технологиялар, гуманитар фанлар, ижтимоий фанлар ва бизнес тадқиқотлари каби академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини қоплайди. Жами дастур доирасида 300 та грант тақдим қилинади.

Грант тақдим қилаётган ОТМлар:

  • Гонконг шаҳар университети
  • Гонконг Баптистлар университети
  • Лингнан университети
  • Гонконг Хитой университети
  • Гонконг таълим университети
  • Гонконг политехника университети
  • Гонконг фан ва технология университети
  • Гонконг университети

Халқаро Гонгконг докторлик грант дастури тафсилотлари:

Университет: 8 та университет;

Илмий даража: докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Гонгконг;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 1 декабрь.