Хитой коронавируснинг чегара орқали тарқалишига йўл қўймайди

Хитой Иммиграция ишлари бўйича давлат қўмитаси коронавируснинг давлат чегаралари орқали тарқалиб кетишини олдини олиш учун чора-тадбирларни кучайтиради.

Қўмита вакилининг жума куни бўлиб ўтган матбуот конференциясида сўзлаган нутқига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида мазкур муассаса ходимлари томонидан Хитойга келганлар орасидан коронавирусга чалинган 4500 дан кўп инсон аниқланган.

Маълумотларга кўра, бу вақт давомида чегарадан 85000 га яқин инсон ноқонуний тарзда ўтмоқчи бўлган.