Хитойда сафарбарлик эълон қилинди

Душанба куни Хитой юқумли Дельта вариантидан келиб чиқувчи янги ҳолатлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида соғлиқни сақлаш ходимларини сафарбар қила бошлади.

Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг кундалик ҳисоботларида айтилишича, ўтган кун давомида яна 94 та маҳаллий юқиш ҳолатлари қайд этилган. Бу январь ойидан буён энг юқори кўрсаткичдир.

Касалликларнинг 41 таси марказий Ҳенан провинциясига тўғри келган, 38 таси Хитойнинг сўнгги вирус тарқалишининг маркази бўлган шарқий Жиангсу провинциясида тасдиқланган.

Жиангсу соғлиқни сақлаш идоралари COVID-19 га қарши курашни кучайтириш учун 4050 ходимларини юборган. Global Times нашрининг хабар беришича, душанба куни ҳолатига кўра, тасдиқланган маҳаллий ҳолатлар сони 346 тага етган.

Уҳанда ҳокимият, ўтган ҳафта шаҳарда янги ҳолатлар аниқлангандан сўнг, 11 миллиондан зиёд аҳолини нуклеин тестлардан ўтказди.

Ҳозирги кунда Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 93,826 тани ташкил этмоқда, улардан 4,636 нафари ҳалок бўлган.