Япония ўз элчихонасини Кобулдан Доҳага кўчирмоқчи

Япония Ташқи ишлар вазири Тошимитсу Мотегининг айтишича, унинг мамлакати Афғонистондаги элчихонасини вақтинча Туркияга кўчирган, бироқ айни пайтда уни Толибон сиёсий идораси жойлашган Қатарга кўчиришни режалаштирмоқда.

Мотеги сешанба куни журналистларга берган интервюсида, унинг Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари билан ўтказган музокаралари Қатар пойтахти Доҳанинг сиёсий аҳамияти ортиб бораётганидан далолат беради.

Ой бошида Мотеги Яқин Шарққа ташриф буюрди. Япониянинг Кобулдаги элчихонасидаги япон фуқаролари Афғонистондан эвакуация қилинганлар орасида бўлган.

Британия армияси кўпчилигини ҳаво орқали эвакуация қилди, Токио ўтган ҳафта Кобул аеропорти ташқарисида хавфсизлик ҳолати ёмонлашганда ўз фуқароларини кўчириш учун самолёт юборди.