Европа Иттифоқи Ироқнинг қароридан мамнун

Европа Иттифоқи Ташқи ишлар хизмати вакили Питер Станонинг фикрича, Ироқнинг Боғдод ва Минск ўртасидаги парвозларни тўхтатиш қарори Литвадаги миграцион инқирозни секинлаштиради.

Европа Иттифоқи Ироқнинг Литвадаги миграцион вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Бағдод ва Минск ўртасидаги авиақатновларни тўхтатиши конструктив тўғри қарор деб ҳисоблайди. Бу ҳақида сешанба куни Брюсселдаги брифингда ЕИнинг ташқи сиёсат хизмати вакили Питер Стано маълум қилди.

“Биз Ироқ томонининг конструктив реакциясидан, хусусан, Бағдод ва Минск ўртасидаги парвозларни тўхтатиш қароридан мамнунмиз”, – деди у. “Умид қиламанки, Литвадаги миграцион вазият бу рейслар тўхтатилгандан кейин барқарорлашади”.