20 ёшли мисрлик аёл Рим шаҳар ҳокимлиги учун сайловда қатнашади

Италия фуқаролигига эга Мисрлик 20 ёшли аёл  Марям Али Италиянинг Рим шаҳар ҳокимлиги учун курашади. У келаси йилнинг октябрь ойида бошланадиган сайловларга энг ёш номзод деб топилди.

Италия пойтахти Римда ўсган Марям Али ёшлигидан отаси Шайх Самининг хайрия ишларида унга ҳамроҳлик қилган. У отасидан бошқаларни тинглаш, улар дуч келадиган муаммоларни билиш ва уларни ҳал қилиш учун ҳаракат қилишни, бошқаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишни ўрганган.

У: “Менинг номзодлигим мусулмон аёллар ва ислом дини ҳақида нотўғри эътиқодга эга бўлган ҳар бир кишига оғзаки бўлмаган кучли жавобдир”, дейди.

Марямнинг фикрича, мисрлик ва араб аёл Италияда ўсиб, турли маданият ва тилларни эгаллаган, бу унга ўзи яшаётган жамият ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилишига ёрдам берган ва бу лавозим масъулиятини ўз зиммасига олишга имкон берган.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йиллар давомида у Италиядаги Миср ва араб жамоалари билан яхши муносабатлар ўрнатган, бу унга дуч келган барча муаммоларни, жумладан, мактабларда мисрлик ва араб болалар дуч келган ирқчилик муаммосини ва инқирозни билишга имкон берган.