Apple iPhone ёрдамида депрессияни аниқлаш технологиясини ишлаб чиқди

Apple ўз вақтида шифокорга мурожаат қилишлари учун соғлиғи хавф остида қолган одамларни огоҳлантирадиган технология яратмоқчи.

Apple Американинг Biogen биотехнологик компанияси ва Лос-Анжелесдаги Калифорния университети билан ҳамкорликда янги технологияни ишлаб чиқмоқда.

Депрессия ва зарар кўрган когнитив функцияларнинг аломатларини аниқлаш учун уйқу режимини таҳлил қилиш, жисмоний фаоллик, юрак уриши ва нафас олишни турли сенсорлар ёрдамида текшириш режалаштирилган. Бундан ташқари, сенсорлар инсоннинг ёзиш тезлиги ва хатолар сонини ҳам ўлчайди.