АҚШ га келиш осонлашади

АҚШ ҳукумати коронавирусга қарши тўлиқ эмланган чет элликларнинг мамлакатга кириб келишини чекловчи чораларни юмшатмоқчи.

Бундай кишилар учоққа минишдан аввал керакли сертификатни кўрсатишлари етарли бўлиб,мазкур янги қоида ноябр ойидан бошлаб кучга киради.

Ўтган йилнинг март ойидан бошлаб бир қатор давлатларнинг фуқаролари-шу жумладан ЕИ аъзолари ҳам АҚШ га кела олмаётган эди. ЕИ мамлакатлари эса ўз чегараларини америкаликларга июндаёқ очган бўлиб, АҚШ даги чоранинг уларда ҳам қўлланилишини талаб қилмоқда эди.