АҚШда ҳайвонларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди

Бу ҳақда АҚШ шимолидаги Янги Англия минтақасида жойлашган Franklin Park ва Stone ҳайвонот боғларининг сайтларида хабар берилган.

Мазкур ҳайвонот боғларида COVID-19га чалинган биронта ҳам жонивор аниқланмаган бўлсада, маъмурият профилактика мақсадида барча ҳайвонларни эмлашга қарор қилган. Ветеринарлар эса “беморлар”га кўз-қулоқ бўлишга ваъда беришган.
Вакцинани Zoetis глобал ветеринар компанияси ишлаб чиққан бўлиб, у деярли 70та ҳайвонот боғларида сақланаётган сут эмизувчиларнинг 100дан ошиқ турини вирусдан ҳимоя қилиш мақсадида тахминан 11000 вакцинани хайрия қилгандир.

Бу вакцинага АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Янги Англия штатлари ветеринарлари томонидан ишлатиш учун рухсат берилган бўлиб, минтақадаги бу икки ҳайвонот боғи уни илк синаб кўрганлар бўлади.