АҚШда Капитолий биноси олдида намойишлар ўтказилди

Шанба куни АҚШ Конгресси биносида, Капитолийга бостириб киришда айбланиб ҳибсга олинганларни қўллаб-қувватловчи намойишлар бўлиб ўтди. У ерда собиқ президент Доналд Трампнинг тарафдорлари норозилик намойишларига чиқишди.

Оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, норозилик намойишларида 200 га яқин одам қатнашган. АҚШнинг Капитолий биноси атрофида юзлаб полициячилар жойлаштирилган. Бино атрофига баландлиги 2,44 метр бўлган қора панжара қайта тикланган.

“6 январда ҳибсга олинганлар учун адолат” номли намойиш иштирокчилари Конгрессга бостириб кириш воқеасидан кейин ҳибсга олинганларга нисбатан инсонпарвар муносабатда бўлишни талаб қилишди.

Конгресс полицияси тўрт кишини ҳибсга олганини, шу жумладан тўппонча билан қуролланган одамни оломон орасида кўрганини айтган.

Полиция оломон орасидан оёғига катта пичоқ боғлаб олган намойишчини чиқариб олган.

6 январь куни республикачи Трамп тарафдорларининг катта гуруҳи Конгресс қароргоҳига бостириб кирди, 5 киши ҳалок бўлди.