АҚШнинг Калифорния штатидаги ўрмон ёнғинлари қисман жиловланди

Калифорния ёнғинга қарши гуруҳлари штат шимолидаги Шаста кўли яқинидаги мингдан ортиқ аҳолини қочишга мажбур қилган ўрмон ёнғинини қисман жиловлади.

Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш бошқармаси билдиришича, эсаётган шамоллар ва паст ҳароратлар оловнинг Калифорниянинг Реддинг шимолидаги аҳоли пунктларидан узоқда жойлашган энг йирик сунъий кўл қирғоқлари бўйлаб ҳаракатланишини секинлаштирди.

Ёнғин 9000 бинога таҳдид солган, аммо якшанба куни уларнинг сони 2340 тага тушган ва душанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Калифорния ёнғин бошқармасига кўра, дастлабки баҳолашда 131 та уй ва бошқа бинолар ёниб кетган. Ёнғин ўчириш гуруҳлари зарарни баҳолашни якунлагунча бу рақам ўзгариши мумкин.

Расмийлар ўтган чоршанба куни содир бўлган ва Сан-Францискодан 322 км шимоли-шарқда, иссиқ ва шамолли об-ҳавода кенг тарқалган ёнғинни бошлашда гумон қилиб, 30 ёшли аёлни ҳибсга олишди.