Байден: Афғонистонда бўлганимизда кунига 300 миллион доллар сарфлаганмиз

АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондан эвакуация қилиш АҚШ учун алоҳида ютуқ эканлигини айтиб, Вашингтон Афғонистонда ўз кучлари бўлган пайтда кунига 300 млн сарфланганини маълум қилди.

Муваффақиятсиз 20 йиллик урушдан сўнг ўз мамлакатининг қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш ҳақидаги нутқида, у Афғонистондаги кунлик харажатлар 20 йил мобайнида 300 миллион доллардан ошиб кетганини, у буни давом эттира олмаслигини айтди.

Байден шундай деди: “Биз ўтган йилнинг март ойидан бошлаб эвакуация бошлангунга қадар Афғонистонда таҳдидларга дуч келдик. Ҳозир Афғонистонда 100 дан 200 нафаргача америкаликлар қолган, уларнинг аксарияти икки фуқароли”.

У ўз нутқида Афғонистонда кетишни истаган америкаликларнинг 90 фоизи бунга қодир эканини таъкидлади.

У Қўшма Штатларнинг Афғонистондан чиқиб кетиши америкаликларнинг ҳаётини сақлаб қолишга қаратилганини таъкидлаб, бу тасодифий сана эмаслигини ва Афғонистондаги танлов ё кетиш, ёки кескинлашиш бўлганини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, Вашингтон хавф остида бўлган одамларга Афғонистонни тарк этишда ёрдам беришда давом этади.