Байден маъмурияти чегарада девор қурмайди

АҚШ Ички хавфсизлик вазири Алехандро Маёркаснинг айтишича, Байден маъмурияти иммигрантлар АҚШга ўтадиган ўтиш жойлари кўпайганига қарамай, чегарада девор қурмайди.

“Биз чегараларда бошпана ва гуманитар ёрдам сўраб мурожаат қилган кўплаб одамларни кўрдик. Бу янгилик эмас ва у бир неча маъмуриятга тегишли. Бу маъмуриятнинг сиёсати. Биз девор қурилишига қўшилмаймиз”, деди Маёркас “Fox News Sunday” да.

“Қонунда айтилишича, одамлар гуманитар ёрдамни талаб қилишлари мумкин”, деди у.

Унинг сўзларига кўра, 9 сентабрдан бери Техаснинг чегарасидаги Дел -Рио шаҳрига 30 мингга яқин муҳожир келган ва иммиграцион судлар бошпана сўровларини кўриб чиқаётган пайтда АҚШга киришга 12400 га яқин муҳожирга рухсат берилади.