Байденни ҳарбий жиноятлари учун судга бериш таклиф қилинди

Американинг “Fox News” телеканали ўқувчилари ўтган ойнинг охирида дронлар ҳужуми  туфайли Афғонистонда тинч аҳоли, жумладан, болаларнинг ҳалок бўлиши юзасидан АҚШ ҳарбийларининг ҳаракатларини танқид қилишди.

Пентагон бу хатони тан олган бўлса-да, кўпгина шарҳловчилар АҚШнинг ҳозирги ҳукуматини содир бўлган воқеада айблаб, воқеага алоқадор бўлганларнинг барчасига қатъий чоралар кўришни талаб қилишди.

Жумладан, хабарга изоҳ берганлардан бири: “Бу ҳужум фақат сиёсий сабабларга кўра амалга оширилди. Байден маъмурияти бу ҳужум АҚШнинг чекинишидан омма эътиборини чалғитади, деб ҳисоблади. Менимча, бу воқеа туфайли Байденни Гаага судига бериш ва уни уруш жиноятлари учун жазолаш керак”, – дейди.

Ўқувчилар, АҚШ расмийларининг ҳеч бири бу ҳужумда афғон тинч аҳолиси ўлими учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган деган хулосага келишди.

АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги бошлиғи, генерал Кеннет Маккензи 29 август куни АҚШнинг Кобулга дрон ёрдамида уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 10 нафар афғон фуқароси, жумладан 7 бола ҳалок бўлганини маълум қилди. Марказий қўмондонлик, шунингдек, ҳужум пайтида ИШИД билан алоқадор одамларни йўқ қила олмаганини тан олди ва бу воқеа учун узр сўради.