Дунёдаги энг кичик дрон

“Black Hornet” шахсий разведка дрони дунёдаги энг кичик жанговар нано-учувчисиз аппарат ҳисобланади. АҚШ армияси оғирлиги 32 грамм бўлган ва GPS дан фойдаланиш имконияти бўлмаган ҳудудларда қўлланиладиган янги авлод Black Hornet 3 дронига буюртма берди. Олдинги версиялардан кўра тасвирни қайта ишлашнинг илғорроқ хусусиятларга эга бўлган дрон, соатига 21 километрдан ортиқ тезликда икки километр масофани босиб ўта олади ва унда термал микрокамера ўрнатилган.

Ушбу дронлардан фойдаланиш АҚШ армиясининг аскарларига замонавий жанг майдонида муҳим устунлик беришнинг асосий воситасидир.

АҚШ армияси 2016 ва 2017 йилларда синов ва баҳолаш учун Флир компаниясидан Black Hornet дронларини сотиб олди ва барча пиёда бўлинмалари учун янада кўпроқ дронларни сотиб олишда давом этмоқчи. Шунингдек, 2015 йилда Армия махсус кучлари Норвегиянинг Prox Dynamics компаниясининг PD-100 Black Hornet дронларини ҳам синовдан ўтказган.