ДХА: Сармояси бор тадбиркор тинмайди

Қизилтепа тумани Давлат хизматлари марказига яна хорижлик инвесторлар ташрифи кузатилди. Бу галги ҳамкор афғонистонлик Рахим Қули Абдул Вахаб. Бу хорижлик ҳамкор нефть маҳсулотлари экспорт-импорти савдоси билан шуғулланади.

Тадбиркор “ERKIN DURMUSH” маъсулияти чекланган жамиятига асос солиб, маҳаллий аҳолига янги иш ўринлари яратди. Инвесторга “яшил йўлак” тамойили асосида давлат хизмати кўрсатилди.

Давлат хизматлари марказлари бугун тадбиркорларнинг “жонига оро” кирадиган маскан бўлди. Чунки, ҳужжатбозлик йўқ. Бир эшикка кириб, биргина мурожаат билан тадбиркор бўлиб чиқаяптилар. Айниқса, чет эллик ҳамкорлар учун бу ғоятда қулай бўлдики, бизнеси фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказишга маҳаллий ҳамкорлар каби хорижлик ишбилармонларга ҳам узоғи билан 30 дақиқа вақт кифоя. Маълумот учун айтиш жоиз, айни кунда Навоий вилояти 3300дан ортик хорижлик ишбилармон, 10 дан ортиқ хорижий корхона фаолияти давлат рўйхатидан ўтказилган.

ДХА Навоий вилояти бошқармаси матбуот хизмати