Гаитилик муҳожирлар АҚШ-Мексика чегарасини тарк этишди

Agence France-Presse хабарига кўра, АҚШ-Мексика чегарасининг икки томонида тўпланган барча Гаити муҳожирлари ўз лагерларини тарк этишган.

“Бир ҳафта олдин Мексиканинг шимолий чегарасидаги Сюдад -Акунада лагер қурган охирги муҳожирлар АҚШга кира олмаганидан кейин чиқиб кетишди ва юк машиналари уларни қабул қилиш пунктларига олиб кетишди”, – дейилади хабарда.

Шу муносабат билан, АҚШ ички хавфсизлик вазири Александр Маллоркас Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Дел Рио шаҳридаги (Техас) кўприк остидаги лагерда энди иммигрантлар йўқлигини эълон қилди.

Мексика президенти Андрес Мануел Лопес Обрадор ўз мамлакатининг “муҳожирлар лагерига” айланишини истамаслигини айтди.

У Қўшма Штатларни аҳолиси қашшоқликдан қочишга мажбур бўлмаслиги учун Марказий Америка мамлакатларининг иқтисодий ривожланишига сармоя киритишга чақирди.