IPhone 13 қутисидан яна бир элемент олиб ташланди

IPhone 13 нинг қутисида нафақат зарядловчи ускуна, балки қадоқ плёнкаси ҳам бўлмайди. Apple, бу ҳаракат билан пластик чиқиндиларни 600 тоннагача қисқартириши мумкинлигини айтмоқда.

Ўтган йили компания iPhone 12 смартфонини етказиб беришда қутида стандарт зарядловчи бўлмаслигини эълон қилганди.

Корхона 2021 йилда ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилиш стратегиясини давом эттирмоқда. Манбага кўра, стратегиядан келиб чиққан ҳолда, энди гаджет қутиларига қадоқловчи плёнка ёпилмайди. Бу янгилик фойдаланувчиларнинг ғазабига сабаб бўлган бўлсада, Apple янги ёндошув пластмассадан фойдаланишни 600 тоннага камайтиришини даъво қилмоқда (қанча вақт ичидалиги очиқланмаган).

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида Apple нима демасин, кўп фойдаланувчилар бу чора-тадбирлар биринчи навбатда компаниянинг харажатларини камайтириш ва кўпроқ даромад олишга қаратилганлигига ишонишади.