Конгрессда Россия расмийлари ва ишбилармонларига қарши янги санкцияларни таклиф қилинди

АҚШ Вакиллар Палатаси мудофаа бюджетига тузатиш киритди. Унга кўра АҚШ маъмуриятига Россиянинг 35 фуқароси, жумладан, вазирлар, йирик бизнесменлар, жамоат арбоблари ва журналистларга қарши санкциялар қўллаш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилди.

АҚШ қонунчиларининг сўзларига кўра, рўйхатда келтирилган Россия фуқаролари инсон ҳуқуқларининг бузилишига алоқадор бўлишлари мумкин.

Рўйхатга Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков, Бош вазир Михаил Мишустин, Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова, Маъмурият бошлиғининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко, Қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев ва Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко киритилган.

Рўйхатда, шунингдек, Россия Миллий гвардияси директори Виктор Золотов, Федерал хавфсизлик агентлиги директори Александр Бортников, Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин, Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва Москва мери Сергей Собянинларни ҳам кўриш мумкин.

Бундан ташқари, россиялик ишбилармонлар Роман Абрамович, Алишер Усмонов, Олег Дерипаска, Геннадий Тимченко, “Газпром” бош директори Алексей Миллер, «Роснефт» бош директори Игор Сечин, ВТБ бош директори Андрей Костин, ВEБ бош директори Игор Шуваловлар ҳам санкциялар қўлланиши керак бўлган шахслар қаторига қўшилган.

RT бош муҳаррири Маргарита Симонян, журналист Владимир Соловёв ва 1-канал бош директори Константин Эрнстлар ҳам рўйхатга қўшилган.

Ушбу рўйхат тавсиявий ҳарактерга эга.