Кореялик олимлар “шаффоф қуёш панеллари”ни яратдилар

Инчеон миллий университети олимлари энергия генератори вазифасини бажарувчи шаффоф қуёш панелларини яратдилар. Келажакда уни уйлар ёки иссиқхоналар ойналарига, шунингдек, турли электрон қурилмаларга ўрнатиш мумкин деб тахмин қилинмоқда. Тадқиқот Journal of Power Sources нашрида чоп этилди.

Шаффоф қуёш панеллари титан диоксид қатлами ва нурни юқори ўтказувчан никель оксиди қатламидан иборат иборат бўлиб, улар саноатда ультрабинафша нурларини ютувчи сифатида ишлатилади.

Қуёш панели сўрилган нурни электрга айлантиради. Тадқиқот муаллифларидан бири, Инчеон миллий университети профессори Жундонг Кимнинг сўзларига кўра, айнан никель оксиди ва титан диоксидидан ясалган яримўтказгичларнинг комбинацияси самарали ва шаффоф қуёш батареясини яратишга имкон берди.

Титан диоксиди ажойиб электр хусусиятларига эга бўлиб, уни ишлаб чиқариш токсик эмас.

Панель, шунингдек, паст ёруғлик шароитида ишлашга қодир бўлиб, ёруғликнинг 57 фоизини ўтишга имкон беради.