Литва одамларни Хитой телефонларини ташлаб юборишга чақирмоқда

Литва Мудофаа вазирлигининг огоҳлантиришича, истеъмолчилар аллақачон сотиб олинган Хитой телефонларини ташлаб юборишлари, янгиларини эса сотиб олмасликлари керак.

Миллий киберхавфсизлик маркази ҳисоботида айтилишича, Хитой ишлаб чиқарувчиларининг 5G мобил қурилмалари синовдан ўтказилган.

Таъкидланишича, бир Xiaomi телефонида цензура воситалари ўрнатилган, бошқа бир Huawei моделида хавфсизлик бўйича камчиликлар топилган.

Huawei фойдаланувчиларнинг ҳеч қандай маълумотларини ташқи серверларга юборилмаслигини, Xiaomi эса алоқаларни цензура қилмаслигини айтди.

“Бизнинг тавсиямиз – янги хитой телефонларини сотиб олмаслик ва сотиб олинганларидан иложи борича тезроқ қутулишдир”, – деди мудофаа вазирининг ўринбосари Маргирис Абукевисиус.