Норвегиялик олим: Covid-19 ни мавсумий юқумли касалликлар билан бир қаторга қўйиш мумкин

Норвегия соғлиқни сақлаш институти директори ўринбосари Гейр Бохолм, ҳозирги шароитда Covid-19 ни мавсумий юқумли касалликлар билан бир қаторга қўйиш мумкин, деб ҳисоблади.

“Биз ҳозирда янги босқичдамиз, биз Covid-19 га мавсумий ўзгаришларга эга бўлган нафас олиш аъзолари касалликларидан бири сифатида қарашимиз керак”, деди Боҳолм.

Унинг таъкидлашича, хавф доирасига кирадиган одамларнинг кўпчилиги эмланади, шунинг учун яқинда шифохоналар беморлар билан тўла бўлмайди.

У “Бу пандемия тугади дегани эмас, чунки ривожланаётган мамлакатларда эмлаш кампаниялари етарли миқдордаги одамларни қамраб олмаган”, деб таъкидлади.