ОАВ: “Толибон” Эрон моделига ўхшаш режим ўрнатади ва Охундзода унинг олий раҳбари бўлади

Оммавий ахборот воситаларида ёзилишича, “Толибон” ҳаракати лидери Ҳибатуллоҳ Охундзода Афғонистонда янги режимнинг олий қўмондони бўлади ва бу режим Эрон моделига кўра қурилади.

Манбаларга кўра, у ҳукумат қароргоҳи Қандаҳорда жойлашади.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирча ҳеч қандай нутқ сўзламаган Ҳибатуллоҳ Охундзода 2016 -йилдан буён АҚШнинг учувчисиз учиш қурилмалари зарбаси натижасида ҳаракатнинг собиқ раҳбари ўлдирилганидан буён “Толибон” ҳаракатини бошқариб келмоқда.

ОАВ маълумотларига кўра, у ўтган якшанба куни Қандаҳорга келган. У олдин Покистон шимоли-ғарбида яширинган деб тахмин қилинган.

Яқинда “Толибон” ҳаракати Афғонистонда янги ҳукумат тузилганини эълон қилди.