Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонга юк транзити масалаларини муҳокама қилди

2021-йил 27-сентабр куни Термиз шаҳрида Сурхондарё ва Балх вилоятлари ҳокимлари бошчилигида Ўзбекистон ва Aфғонистон чегараолди ҳудудлари бошқарув идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир афғон томонининг илтимосига биноан Aфғонистонга импорт молларини транзит ташуви билан боғлиқ масалаларни ҳал етиш мақсадида ташкил этилди. Мулоқот даставвал энг зарур халқ истеъмол товарлари – озиқ-овқатлар, дори-дармон, тиббий анжомлар, кийим-кечак ва ёқилғи хусусида борди.

Учрашувда муҳокама этилган масалалар, жумладан Aфғонистонда юзага келган оғир гуманитар вазият даврида мамлакатга юкларни етказиб бериш ва транзит ўтказишда мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Йиғилиш сўнггида томонлар энг долзарб чегараолди масалалари юзасидан ишчи алоқаларини давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.