Робот Model H

Япониянинг Telexistence компанияси мутахассислари Model H робот-аватар лойиҳаси устида ишламоқда. Робот фойдаланувчига махсус бош кийим ва виртуал ҳақиқат кўзойнаклари ёрдамида ўзи боришни хоҳлаган жойларни томоша ва назорат қилиш имконини беради.

Аслида, бу худди ғилдиракли гуманоид робот ёрдамида амалга ошириладиган теле-мавжудлик ғоясининг ўзгинасидир.

Ҳозирча, компания роботнинг қўшимча хусусиятларини ошкор қилмаяпти.