Сеул карантин эҳтиёт чораларини яна бир ойга узайтирди

Жанубий Корея Сеул шаҳрида коронавирусни олдини олиш учун қўйилган чекловларни камида яна бир ойга узайтирмоқчи, чунки мамлакатда коронавирусни юқтириш кўрсаткичлари ҳали ҳам баланд.

Соғлиқни сақлаш вазири Квон Деок-чул жума куни узоқ муддатли чекловлар турмуш тарзига путур этказаётганини тан олди, лекин юқиш тезлиги шунчалик жиддийки, расмийлар учун ижтимоий масофа сақлаш чораси юмшатиш ҳақида ўйлаш қийин”, деди.

Корея Касалликларни назорат қилиш ва профилактика агентлиги вируснинг 1709 та янги юқиш ҳолати ҳақида хабар берди. Мамлакатнинг 51 миллиондан ортиқ бўлган аҳолисининг атиги 38 фоизи тўлиқ эмланган.

Пойтахт Сеулда ва унга яқин шаҳарларда 4-даражали карантин қоидалари жорий қилинган. Уларга кўра, уч ёки ундан ортиқ одамларнинг йиғилишлари соат 18:00 дан кейин тақиқланади.

Квоннинг айтишича, агар уларнинг камида тўрттаси тўлиқ эмланган бўлса, бу иқтисодий чекловлар ва эпидемик чарчоқни ҳал қилиш учун бироз мослашувчанликни таъминласа, чеклов олти кишига кўтарилади. Кечки соат 10 дан кейин барча ёпиқ жойдаги ресторан ва кафелар тақиқланади.