Сингапур кўчаларга роботларни “чиқарди”

Роботлар “эҳтимолий хавфли хатти-ҳаракатлар”, нотўғри қўйилган велосипедлар, тақиқланган жойларда чекиш ва шу каби бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муносабат билдирадилар.

Ксавье роботи қоидабузарликни топиши биланоқ бошқарув марказига хабар юборади. Ишлаб чиқарувчиларнинг маълумотларига кўра, роботдан фойдаланиш кўчаларда патруллар сонини камайтиради ва назорат самарадорлигини оширади.

Компания маълумотларига кўра, полиция худди шундай роботлардан Сингапур Мустақиллик байрами тантаналарида патруллик ва тартибни назорат қилиш учун фойдаланган.