ССВ: Юртимизга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

Кеча юртимизга 2 499 668 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди.
Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 26 754 208 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
1 594 480 дозаси AstraZeneca,
0 499 668 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
460 000 дозаси “Sputnik V”,
3 000 060 дозаси Moderna,1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.
Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатимизда жами 19 197 082 доза вакцинадан фойдаланилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 007 732 нафарни ташкил қилмоқда.