Табиий ресурслардан фойдаланиш ва сақлаш бўйича янги технологиялар учун грантлар эълон қилинди

Глобал Экологик Фонднинг Ўзбекистондаги Кичик Грантлар Дастури табиий ресурсларни асраш, жумладан тупроқни унумдорлигини яхшилаш ва ошириш, биохилма-хилликни, энергия ва сув ресурсларини сақлаш ва ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун грантлар танловини эълон қилади.

Мазкур фонд Ўзбекистонда 2008 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ва шу кунга қадар 100 дан ортиқ лойиҳаларни қўллаб-қувватлади. 

Таклиф этилган ғоялар қуйидагича:

  1. Таклиф этилаётган лойиҳа иқлим ўзгариши, ер деградациясига қарши курашиш ёки биохилма-хилликни асраш соҳасида аниқ экологик фойда келтирадиган баъзи янги технология, амалиёт, ёндашувни амалга ошириши лозим.
  2. Ушбу технология ресурслардан фойдаланувчилари орасида кенг қўлланилиши салоҳиятига эга бўлиши лозим.
  3. Лойиҳа нодавлат, нотижорат ташкилот орқали тақдим этилиши лозим.
  4. Максимал грант миқдори 50 минг АҚШ долларини ташкил этади.
  5. Лойиҳадаги улушингиз биз молиялаштирадиган улушдан кам бўлмаслиги керак, яъни лойиҳа умумий суммасининг 50% дан кам бўлмаслиги керак.
  6. Сизнинг лойиҳангиз нафақат бир кишига, балки бутун жамиятга фойда олиб келиши зарур.
  7. Бу бир марталик эмас, балки барқарор лойиҳа бўлиши керак. Яъни, лойиҳа тугагандан кейин ҳам, у, Сизнинг лойиҳангиз бизнинг ёрдамимизсиз яшаши лозим.