Tesla S Plaid электромобиллар тезлиги бўйича рекорд ўрнатди

Элон Маск компаниясининг “мутлақо ўзгартирилмаган, заводдан тўғри йўлга чиққан” Tesla Model S Plaid модели электромобиллар орасида тезлик бўйича жаҳон рекордини ўрнатишга қодирлигини эълон қилди.

Model S Plaid Германиядаги 13 миль масофалик Нюрбургринг Нордшляйфе трекидаги тўлиқ айланани етти дақиқа 35.579 сонияда босиб ўтди. Бу кўрсаткич Porsche Taycan Turbo томонидан 2019 йилда ўрнатилган етти дақиқа 42 сониялик олдинги рекордни янгилаб қўйди.

Трек автомобиль ишлаб чиқарувчилар орасида янги автомобилларни синовдан ўтказадиган жой сифатида танилган. Маскнинг айтишича, 1020 от кучига эга “қизил седан”нинг шиналаридан ташқари бирор жойи ўзгартирилмаган.

Июнь ойининг бошида Маск Tesla нинг етакчи дизайнери Франс вон Холхаузен билан биргаликда деярли 130 минг долларлик машинани тақдим этганди. У ғурур билан машина икки сониядан камроқ вақт ичида нолдан 60 миль тезликка эриша олишини айтган.