Токйо Университети ОТБ грант дастури

Японияда жойлашган Токйо Университетининг 2022 ўқув йили Осиё Тараққиёт Банки грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура даражасида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Жами дастур доирасида 300 та грант тақдим қилинади.

ОТМ 1877 йилда ташкил этилган бўлиб, у World University Rankings халқаро рейтингида мамлакат ичи ва Осиёда 1 ўринга, дунёда эса 26 ўринга муносиб кўрилган.

Токйо Университети ОТБ грант дастури тафсилотлари:

Университет: Токйо Университети;

Илмий даража: магистратура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Япония;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 10 декабр.