Тошкентда бурчаксиз бинога эга болалар боғчаси қурилади

Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ўзининг Телеграм каналида маълум қилади.

Янги Ҳаёт туманининг “Янги Чоштепа”сида бирорта бурчакка эга бўлмаган мактабгача таълим ташкилоти қурилади.

Кўриб турганингиз, ушбу 480 ўринли ва ноодатий кўринишга эга бўлган бино яқин фурсатда Тошкент шаҳар Янги ҳаёт тумани “Янги Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғинида қад кўтаради..

Эътиборли тарафи, лойиҳага кўра бирорта ҳам бурчакка эга бўлмаган бино ва унинг хоналари шундай тузилганки,болажонларнинг бир машғулотдан бошқасига ўтиш учун бино бўйлаб ҳаракатланишлари, ёруғликнинг тўғри тақсимланиши, хоналар интерьерининг бир-бирини такрорламаслиги, ҳаммаси одамни ҳайрон қолдира оладиган даражада бўлади ва чет тилларини ўргатишга ихтисослашади.