Украина мактаб ўқувчиларига стипендия тўланади

Украинада мактаб ўқувчилари 1000 гривна (37 АҚШ доллари) миқдорида стипендия олиш ҳуқуқига эга. Тўловлар шаҳар бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Хабар берилишича, Киев мактабларида иқтидорли 100 нафар бола ҳар ой 1000 гривнадан стипендия олади. Бу маълумот Киев шаҳар сайтида пайдо бўлди.

Халқаро, Украина ва шаҳар фан олимпиадалари, турли танловлар ва интеллектуал турнирларнинг ғолиблари ва совриндорлари, шунингдек юқори илмий ютуқларга эга бўлган мактаб ўқувчилари ҳам 1000 гривналик стипендия олади.

Таъкидлаш жоизки, стипендия тўлаш амалиёти Киевда 2012 йилдан бери мавжуд. Ўша вақтдан бери иқтидорли ва меҳнаткаш болаларга ойига 300 гривнадан стипендия тўланиб келинар эди. Эндиликда тўловлар миқдори 1000 гривнага етди.