УЕФА Жаҳон чемпионатини бойкот қилмоқчи

УЕФА ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган жаҳон чемпионатини бойкот қилишга тайёр, дея огоҳлантиради ташкилот президенти Александр Чеферин.

УЕФА президенти Александр Чеферин, агар ФИФА ҳар икки йилда бир марта мусобақани ўтказишни режалаштирса, Европа Жаҳон чемпионатини бойкот қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Жаҳон футболининг бошқарув органи ҳар йили йирик турнир ўтказишни таклиф қилаётган “Арсенал” нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер бошчилигидаги халқаро учрашувлар режасини қайта кўриб чиқади.

Таклифларга кўра, Жаҳон чемпионати Европа чемпионати каби қитъа мусобақалари билан алмаштирилади ва ҳар тўртинчи эмас, балки ҳар иккинчи йилда ўтказилади.

“Биз унда ўйнамасликка қарор қилишимиз мумкин”, – деди Европа футболи бошқарув кенгаши раҳбари Чеферин The Times нашрига берган интервюсида. “Ҳар ёзда бир ойлик мусобақани ўтказиш бу ўйинчилар учун қотилликдир … Ўйинларни айнан тўрт йилда бир марта ўтказилгани учун сиз уларни кутасиз. Ҳудди Олимпия ўйинларига ўхшаб бу жуда катта воқеа. Бизнинг федерацияларимиз буни қўллаб-қувватлаётганларини кўрмаяпман”.

ФИФА Конгресси кўпчилик овоз билан икки йилда бир марта ўтказиладиган Жаҳон чемпионати ғоясини “техник-иқтисодий асослаш” учун овоз берди, лекин Чеферин бу ғояни рад этиш кераклигини таъкидлади.

Чефериннинг айтишича, УЕФА учун Европа чемпионатининг ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши “қизиқ эмас”.