Америка компаниялари 2021 йилнинг биринчи ярмида хакерларга 590 миллион доллар тўлашган

АҚШ Ғазначилигининг маълум қилишича, 2021 йилнинг биринчи ярмида Америка компаниялари хакерларга товламачилик вируси ҳужумидан кейин тўлаган суммаси 590 миллион долларни ташкил қилган.

АҚШ Молия вазирлиги ҳисоботида айтилишича, кибер товламачилик вируслари АҚШ молия сектори, бизнес ва жамият учун тобора кўпроқ хавф туғдирмоқда.

Ҳисоботда айтилишича, хакерларга 2021 йилнинг биринчи ярмида тўланган суммалар бутун 2020 йилда тўланганидан (416 миллион) ошиб кетган.

Пайшанба куни Қўшма Штатлар 30 га яқин мамлакат иштирокида виртуал учрашув ташкил этди, уларнинг диққатида кибер соҳада жиноятчиларга қарши курашиш, айниқса вируслар ва шантаж учун ишлатиладиган зарарли дастурлар бўлди.