Америка штатида коронавирусга қарши эмланмаганларга органларни кўчириб ўтказиш рад этилди

АҚШнинг Колорадо штати соғлиқни сақлаш тизими коронавирусга қарши вакцинани олмаган беморларга орган трансплантациясидан бош тортди.

АҚШ матбуоти Колорадо соғлиқни сақлаш тизимининг қоидаларига ойдинлик киритди, штат вакили Тим Гейтнер сешанба куни КОВИД-19 вакцинасини олмаган колорадалик аёлга буйрак трансплантациясини рад этишганини эълон қилди.

Гейтнер бу қарорни жирканч ва камситувчи деб атади.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, аёл ўтган ҳафта орган донорларини кутиш рўйхатида унинг исми ўчирилиши ва унга эмлаш учун 30 кун вақт борлиги, агар у эмлашдан бош тортса, у рўйхатдан олиб ташланиши тўғрисида хабарнома олган.