Apple акциялари нархи iPhone 13 ишлаб чиқариши камайиши фонида тушиб кетди

Apple акциялари нархи компьютер чиплари етишмаслиги давом этаётгани сабабли iPhone 13 смартфони ишлаб чиқариш режаларининг қисқартирилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг тушиб кетди.

Технологик гигант 2021 йилнинг охирги чорагида 90 миллион дона iPhone ишлаб чиқариши кутилган эди, деб хабар берди Bloomberg.

Бироқ, Appleнинг айтишига қараганда, смартфонлар миқдори 10 миллион донага кам бўлади.

Омма янгиликлардан хабардор бўлганидан кейин Apple акциялари 1,2 фоизга арзонлашди.

Яримўтказгич ишлаб чиқарувчилари Broadcom ва Texas Instruments лар акцияларининг нархлари ҳам 1 фоизга пасайган, чунки манбаларга қараганда, улар Appleга етарли даражада чипларни ўз вақтида етказиб беришга улгуришмаган.