АҚШ жанубидаги университетда содир бўлган отишмада бир киши ҳалок бўлди

АҚШ жанубидаги Луизиана штатидаги Грамблинг штат университетида содир бўлган отишмада камида бир киши ҳалок бўлди.

Университет матбуот котиби Тиша Арнолднинг CNN телеканалига айтишича, душанба куни маҳаллий вақт билан тахминан 01:15 да бир нечта ўқ отилган, бир киши ўлган, бошқалари, шу жумладан талаба ҳам жароҳатланган.

Арнолднинг тушунтиришича, бахтсиз ҳодиса битирувчиларнинг овқатланиш залида бўлиб ўтган йиғилишда юз берган ва ҳамма йиғилганлар фақат полиция рухсатидан кейин бошпанага кирган.

Матбуот котибининг таъкидлашича, полиция тергов қилаётган пайтда ҳужумчининг шахси ҳали аниқланмаган ва университет душанба куни барча машғулотларни бекор қилган.