АҚШнинг собиқ давлат котиби Колин Пауелл коронавирусдан вафот этди

Бугун, душанба куни АҚШнинг собиқ давлат котиби Колин Пауелл 84 ёшида коронавирус инфекциясидан вафот этди.

“Генерал Колин Пауелл … бугун эрталаб КОВИД-19 билан боғлиқ асоратлардан вафот этди”,-деб эълон қилди собиқ давлат котибининг оиласи Facebook даги баёнотида.

Баёнотда оила Пауелл коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ эмланганини қўшимча қилиб, Уолтер Рид марказининг тиббий ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Биз ажойиб эр, ота, бобо ва буюк америкаликдан айрилдик”, дейилади оила хабарида.

Колин Пауелл 2001 йил январь ойида Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби лавозимини эгаллади. У бу лавозимни эгаллаган биринчи афроамерикалик вазир бўлди.

Пауелл АҚШ маъмуриятида, мудофаа ва давлат вазирликларида кўп лавозимларни эгаллаган, аммо унинг Ироқни босиб олиш ва вайрон қилишдаги ўрни унинг карерасидаги “қора нуқта” эди, чунки у уруш бошланишини қўллаб-қувватлади.

Пауеллнинг ўзи Ироққа бостириб кирганидан ва мамлакат вайрон бўлганидан кейин, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоботида Ироқнинг биологик қурол ишлаб чиқарадиган кўчма заводлар ишлаб чиқариши ҳақидаги маълумотлари нотўғри эканлигини айтди.