Арвоҳ кемалар Япония қирғоғига чиқиб қолди

Япониянинг Иво-Жима ороли ҳудудида зилзила, Иккинчи Жаҳон уруши даврида чўктириб юборилган арвоҳ кемаларни қирғоққа чиқариб ташлади. Сейсмик фаоллик туфайли 24 та ҳалокатга юз тутган кемалар сув тубидан ер юзасига кўтарилган.

Булар Иво-Жима учун жангда Америка ҳарбий кучлари томонидан қўлга киритилган япон транспорт кемалари бўлган. Улар оролнинг ғарбий қисмига олиб ўтилган ва тўлқин кесувчилар сифатида ишлатилган.

All Nippon News телеканали қирғоққа чиқариб ташланган ва вулқон куллари устида ётган кемаларнинг бир нечтасини кўрсатди.

1968 йилда АҚШ томонидан Японияга қайтариб берилган Иво-Жима ороли ҳозирги вақтда аҳоли учун ёпиб қўйилган. Айни дамда орол ҳарбий ҳимоя кучларининг базаси ҳисобланади.