Билл Гейтс ва Жонсон яшил технологияга 550 миллион долларлик сармоя киритади

Британия бош вазири Борис Жонсон ва Микрософт асосчиси Билл Гейтс Буюк Британия бозорига “яшил технология”ни олиб киришга қаратилган 552 миллион долларлик ҳамкорликни маълум қилишди.

Форбес маълумотларига кўра, Гейтснинг иқлим бўйича инвестиция компанияларидан бири Breakthrough Energy Catalyst келгуси 10 йил ичида яшил водород, узоқ муддатли энергия сақлаш, барқарор реактив ёқилғи ва ҳаводан карбонат ангидридни олиш технологияларига 1 миллион доллар сармоя киритади.

Гейтс ўз баёнотида: “Буюк Британия билан ҳамкорлигимиз иқлимий ечимларни жорий этишни тезлаштиради ва уларнинг арзон ва қулай бўлишига ёрдам беради”, – деди.

Ўтган йилнинг август ойида Гейтс АҚШ ҳукумати билан 1,5 миллиард долларлик шунга ўхшаш дастурларни молиялаштиришга ваъда берган эди.