БМТ Ўзбекистон орқали Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

БМТ нинг Қочоқлар иши бўйича комиссиясининг Твиттерда ёзишича, 15-октябр чоршанба куни Ўзбекистонга Афғонистон халқи учун инсонпарварлик юки ортилган учоқ келиб қўнган.

Мазкур юк биринчи эҳтиёж буюмларидан иборатдир.

БМТ Қочоқлар иши бўйича комиссияси расмийлари Ўзбекистон халқига ва маҳаллий ҳамда халқаро партнерларга мазкур ёрдам миссиясининг амалга ошишида кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирган.

Инсонпарварлик ёрдамининг юк машиналарида Термиздан Ҳайратонга, у ёқдан эса Мозори Шарифга етказилиши кутилмоқда.