Boeing ходимлари мажбурий КОВИД-19 эмлашга қарши норозилик билдиришмоқда

Американинг Boeing самолётларини ишлаб чиқарувчи компаниясининг 200 га яқин ходими, жума куни Сиетл шимолидаги Эвереттда Ковид-19 га қарши мажбурий вакцина олишга қарши норозилик намойиши ўтказдилар.

Boeing сешанба куни АҚШнинг 125 минг ходимидан президент Жо Байденнинг буйруғи билан 8 декабргача эмлашни талаб қилинганини айтди.

Байден ва унинг жамоаси корона пандемиясини енгишда қийинчиликларга дуч келишмоқда, чунки АҚШ аҳолисининг катта қисми ҳали ҳам хавфсиз ва кенг тарқалган эмлашлардан бош тортмоқда.

Намойишда қатнашган бир қанча Boeing ходимлари эмлашдан озод қилиш учун ариза беришганини билдиришди.

Муҳандислардан бири, бу буйруқни бажариш ўрнига, эрта нафақага чиқишини сўраши мумкинлигини қўшимча қилди. Яна бир 20 ёшли ходим Ковид-19 вакцинасини олиш ўрнига янги иш қидиришини тасдиқлади.