Чикагода ИШИДга ёрдам берганликда айбланаётган киши айбини тан олди

АҚШ Адлия вазирлиги, Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрида истиқомат қилувчи ИШИД ва “Ал-Нусра фронти”ни қўллаб-қувватлашда айбланаётган шахс ўз айбини тан олганини маълум қилди.

Адлия вазирлиги баёнотига кўра, 36 ёшли Дилшод Ҳусанов 2014-2015 йилларда бир қатор Ню-Йоркликларга ИШИД сафига қўшилишга ёрдам берган.

Айбланувчи, террорчилик ташкилотига қўшилиши керак бўлган бир қанча одамларнинг Сурияга боришини ташкил қилиш учун маблағ йиғган.

Аввалроқ, Ҳусановнинг бир қатор агентлари ҳибсга олинган, улардан иккитаси 15 йилга, учинчиси 12,5 йилга ҳукм қилинган, яна 3 нафари ҳукмни кутишмоқда.

Ҳасанов 11 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин ва қамоқ муддати тугагач, АҚШдан депортация қилинади.